ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Ravon Nexia R3 ўзбек автомобили Қозоғистонда энг кўп сотиладиган модел бўлди, деб хабар қилди "Ўзавтосаноат".
"Январ ойида мамлакатда жами 449 дона машина сотилди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, 2020 йил январ ойида Қозоғистоннинг автомобил бозори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 20 фоизга ўсганлиги маълум.
Эслатиб ўтамиз, компания 2019 йил сентябр ойида Россияда сотувларни қайта йўлга қўйди, аммо Европа бизнеси ассоциациясининг (АЕБ) Россия Федерациясида бир йил давомида ўтказилган савдо натижаларида бирорта ҳам ўзбек брендининг машинаси акс эттирилгани йўқ. Ўша пайт компания топ-менежерлари 2022 йилда Россия бозорида 7-8 та модел етказиш режалари ҳақида гапиришган.
Ravon 2020 йилда Россияда 35 мингга яқин автомобил сотишни режасини сақлаб қолмоқда ва ҳозиргача улар тўлалигича Қозоғистон ва Ўзбекистондан етказиб берилади.