Узоқ умр кўрган япониялик отахон Гиннесс китобига киритилди

Япониялик 112 ёшли отахон Титэцу Ватанабэ дунёда энг кекса киши сифатида Гиннесс рекордлар китоби гувоҳномасини олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Япониялик 112 ёшли отахон Титэцу Ватанабэ дунёда энг кекса киши сифатида Гиннесс рекордлар китоби гувоҳномасини олди.

Сал кам 130 йил яшаган онахон инсониятга нимани васият қилган эди

Отахонга фахрли гувоҳнома Ниигате шаҳридаги қариялар уйида топширилди.

Ватанабэ 1907 йил 5 мартда туғилган. 20 ёшида Тайванга кўчиб ўтган, у ерда 18 йил яшаган.

Ундан олдин узоқ умр кўрган киши Хаккайдо оролида истиқомат қилган Масадзо Нонака бўлганди. У 2019 йил 20 январда 113 ёшида вафот этди.

Японияда 80 ёшдан ошган одамлар сони илк бор 2015 йилда 10 миллион кишидан ошди.