Ўзбекистон “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқчи

Ўзбекистонда 2020 йил 1 сентябрга қадар киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича чоралар кўришни режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 1 сентябрга қадар киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича чоралар кўришни режалаштирилмоқда. Бу президентнинг 2020 йилдаги Давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳасида кўзда тутилган. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Ўзбекистонда компьютер киберҳужумига учраганлар учун ишонч телефони жорий этилди

Шу жумладан 2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегия ва “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.

Бу миллий виртуал маконда жиноятчиликка қарши курашишни тартибга солиш, кибер ҳужумлардан муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишнинг ягона киберхавфсизлик тизими ва ҳуқуқий асосларини яратиш, мамлакатда киберхавфсизлик чораларини мустаҳкамлашни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Москвада бўлиб ўтган “Очиқ инновациялар” халқаро форумда сўзга чиққан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов  ўтган йилда мамлакатда 8 миллионга яқин киберҳужумлар қайд этилганини маълум қилган эди.