Ўзбекистонда компьютер киберҳужумига учраганлар учун ишонч телефони жорий этилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЗадумчивая женщина
Задумчивая женщина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда илк бор киберҳужум масалалари бўйича ишонч телефони йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик миллий ахборот инфратузилма фойдаланувчилари учун ахборот хавфсизлик масалалари бўйича ишонч телефони йўлга қўйилди, деб хабар қилди Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази матбуот хизмати.

Юлғич-вирус Европа ва Осиё компьютерларига ҳужум қилмоқда

Миллий ахборот инфратузилма фойдаланувчиларига маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиш, давлат ва хўжалик бошқарув ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ахборот хатарларга ўз вақтида жавоб бериш мақсадида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида кеча-кундуз ишлайдиган мониторинг гуруҳи иш фаолияти йўлга қўйилди.

Ахборот хавфсизлик масалалари +998 (95) 170 98 97 рақам бўйича зарур маслаҳатлар олиш мумкин.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази компьютер ҳодисалари бўйича ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга техник ва консультатив ёрдам бериш бўйича Ўзбекистонда ягона давлат муассасаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил май ойида Европа ва Осиё компьютерлари ёппасига номаълум "Юлғич-вирус"и ҳужумига учраган эди.

2017 йил июн ойида эса Европа ва Осиё мамлакатларининг ҳукумат ва саноат корхоналарнинг компьютер тизимлари кенг кўламли Petya вируси ёрдамида кибер ҳужумлар қайд этилган эди. Шунингдек, Буюк Британия, Россия, Украина, Ҳиндистон ҳукумат сайтлари ва 80 га яқин нефть, телекоммуникация ва молия компанияларининг компьютер тизимларига кенг кўламли ҳужум қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0