Поезд остида қолган “Газел” ва “Матиз” бўйича маълумот берилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 6 ва 7 феврал кунлари поезд билан боғлиқ ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда поезд остига қолган “Матиз” ҳамда тепловоз билан тўқнашган “Газел” автомашинасининг сурати тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бир кунда содир бўлган ҳар икки ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, “Матиз” билан боғлиқ ЙТҲ жорий йилнинг 6 февраль куни соат 16:30 да “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ қўшма корхонасининг шоҳобча темир йўлида содир бўлган. ТЭМ2 №3091 серияли манёвр тепловози “Газел” русумли юк машинаси билан тўқнашган.

Поезд остида қолган “Газел” ва “Матиз” бўйича маълумот берилди

Шунингдек, 2020 йил 7 февралда соат 06:21 да Тошкентдаги  “Салар” станциясининг қўриқланмаётган темир йўли кесишмасида ВЛ80-2458 электровози бошқараётган юк поезди “Матиз” русумли автомобил билан тўқнашган.

Ҳар икки ҳодиса вақтида ҳам жабрланганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ.

Айни дамда ҳолатлар бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.