Кордайдаги вазият мени жуда безовта қилмоқда – Назарбоев

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказди. Унда воқеа сабабларини ўрганиш ва айбдорларни қонунчилик талаблар асосида жавобгарликка тортиш тўғрисида топшириқ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Қозоғистон биринчи президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев мамлакат Хавфсизлик Кенгаши  йиғилишини ўтказиб, Жамбил вилояти Кордай туманида юз берган оммавий тартибсизликлар юзасидан фикр билдирди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Ёниб кул бўлган уйлар ва вайроналар: оммавий жанжалдан сўнг қозоқ қишлоғининг аҳволи

Биринчи президент ҳалок бўлган оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.

“Юзага келган вазият мени жуда безовта қилмоқда. Халқимиз билан шу 30 йилда биз катта қийинчиликларни бошдан кечирдик. Ёшлар бу муаммоларни тасаввур ҳам қила олмайди. Қозоғистонда 130 корхоналар иш фаолиятини тўхтатди, 2,5 миллион киши ишсиз ва маошсиз қолди, уйларда иссиқлик йўқ эди, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги бўлган. Биз буларни бирга бошимиздан ўтказдик”, - деди Назарбоев.

Назарбоев воқеа сабабларини ўрганиш ва айбдорларни қонунчилик талаблар асосида жавобгарликка тортиш тўғрисида топшириқ берди.

Унинг фикрича, оксоқолларнинг миссияси - қозоғистонликларга мустақил, ривожланган ва барқарор давлатни фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали сақлаш мумкинлигини тушунтиришлари зарур.

Қозоғистон халқ ассамблеяси ва унинг жойлардаги ваколатхоналари бундай вазиятларни олдиндан билиб, назоратга олиши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев ва ички ишлар вазири Ерлан Туршумбаевнинг ахбороти тингланди.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув юз берган. Тартибсизликда қарийиб 400 дан ортиқ киши иштирок этди.

Тартибсизликлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Полиция 50 кишини қўлга олди. Ўт қўйиш оқибатида 30 та уй, 15 та дўкон ва 23 дона автомашига зарар етказилди.