Оммавий тартибсизликлар бўлган Масанчи қишлоғи ҳаётга қайтмоқда. Қозоғистонликлар ватанларида ачинарли аҳволни кўришди: вайрон ва кул бўлган уй ва автомашиналар, ҳувиллаб қолган кўчалар.
Қайтган аҳоли боғча ва масжид биноларига вақтинча жойлаштирилди.
Бир неча шаҳарларда гуманитар ёрдам тўплаш ишлари бошланган. Бефарқ бўлмаган фуқаролар иссиқ кийим, кўрпа-тўшак йиғишмоқда.
Қишлоқда вазият барқарорлашган, бироқ Масанчи қишлоғи кўчаларида полиция, ҳарбийлар ва кучишлатар бўлинма ходимлари патруллик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув юз берган. Тартибсизликда қарийиб 400 дан ортиқ киши иштирок этди.
Тартибсизликлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Полиция 50 кишини қўлга олди. Ўт қўйиш оқибатида 30 та уй, 15 та дўкон ва 23 дона автомашига зарар етказилди.