Қирғизистонда террорчилик ташкилоти ёлловчиси қўлга олинди

Қўлга олинган шахс қирғизистонликлар ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларининг фуқароларнини Сурияга ҳукумат кучларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун жўнатишга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Қирғизистон махсус хизмат ходимлари халқаро террорчилик ташкилоти ёлловчисини қўлга олишди. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Қозоғистонда теракт уюштиришни режалаштиришда гумон қилинган тўда қўлга олинди

Идора маълумотларига кўра, қўлга олинган 1985 йилда туғилган А.А. қирғизистонликлар ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларининг фуқароларнини Сурияга ҳукумат кучларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун жўнатишга алоқадордир.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон ЖКнинг “Ёлланиш” моддаси билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда гумонланувчи ҳибсда сақланмоқда.