Польшада ўзбекистонликларни ноқонуний ишга жалб қилган жиноий гуруҳ ушланди

Польшада Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ишга жалб қилиш билан шуғулланган гуруҳ ушланган. Жиноий гуруҳ пул эвазига қалбаки фирмалар орқали Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ҳудудида бўлиш ва ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Польшада Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ишга жалб қилиш билан шуғулланган гуруҳ ушланган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби маълум қилди.

Путиннинг дипломат ҳақидаги гапидан сўнг Польша ТИВ Россия элчисини чақиртирди

Қайд этилишича, Польшада тўрт нафар украиналик, озарбайжонлик ва польшалик фуқаролар хорижий меҳнат мигрантлари учун ноқонуний ҳужжатлар тайёрлашган.

Жиноий гуруҳ пул эвазига қалбаки фирмалар орқали Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ҳудудида бўлиш ва ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлаган.

Натижада Озарбайжон, Россия, Грузия, Украина, Ўзбекистон, Туркия, Покистон, Эрон, Ироқ ва Қозоғистонда бўлган 500 дан ортиқ фуқаролар ушбу жиноий гуруҳ тузоғига тушишга улгурган.

Жиноий гуруҳни қўлга олиш жараёнида улар яшаган квартира ва фаолият юритган офисларда кўплаб ҳужжатлар, электрон воситалар, шунингдек, 120 минг доллар қийматидаги автомобиллар, электрон жиҳозлар мусодара қилинган.