ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев РИА Новостига президент Владимир Путиннинг нацист Германиясидаги польша дипмиссияси раҳбари ҳақидаги кескин гапларидан сўнг уни Польша ТИВига чақиртиришгани ҳақида маълум қилди.
"Мени Польша ТИВига таклиф қилишди. Мен шарқий департамент раҳбари билан суҳбатлашдим", - деди Андреев.
У шунингдек, мулоқот "қаттиқ лекин аниқ" бўлганини қўшимча қилган. "У польша томони позициясини баён этди, мен - россия томони позициясини", - дея тушунтирди дипломат.
"Гап Россия президенти Владимир Путиннинг МДҲ саммити бошидаги чиқиши, сўнгра Мудофаа вазирлиги хайъатидаги нутқи ҳақида борди. Биз ҳеч кимга бизга нотация ўқишларига йўл қўймаймиз. Бизнинг, шу жумладан тарихий сиёсат борасида ҳам айтадиган гапларимиз бор", - деб қўшимча қилди у.
Путин, сешанба куни Мудофаа вазирлигини кенгайтирилган хайъат йиғилишида чиқиш қила туриб, Адольф Гитлерни ва унинг польша яҳудийларини Африкага "ўлдириш ва йўқ қилиш учун" чиқариб юбориш ғоясини қўллаб-қувватлагани учун Польшанинг нацист Германиясидаги элчиси Юзеф Липскийни "разил кимса ва ксенофоб тўнғиз", дея атаган эди.
Президент Польша ТИВ раҳбарига юборилган Польша элчиси баёнотидан айрим парчаларни ўқиб эшиттирди: "Мен буни эшитганимда,.. унга жавоб бердим", - у Гитлерга шундай жавоб берган - "агар у бу ишни амалга оширса, биз унга Варшавада ажойиб ҳайкал қўямиз". Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин кейинчалик Польша бу каби гаплар учун кечирим сўраши лозимлиги ҳақида баёнот берган эди.