Можародан сўнг 24 мингдан ортиқ қозоғистонликлар Қирғизистонга кетди

Кордай туманида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 24 мингдан ортиқ аҳоли чегара назорат ўтиш жойлари орқали Қирғизистон ҳудудига ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Кордай туманида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 24 мингдан ортиқ аҳоли чегара назорат ўтиш жойлари орқали Қирғизистон ҳудудига ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Токаев ҳоким ва полиция бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди

“Бугун Аухатти, Қорасу ўтиш пунктларида бўлдик. Чегарадан ўтиш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Ҳозирги вақтда Қирғизистон томон 24 минг киши ўтди. Кечадан бери оқсоқоллар, аёллар ва ёшлар қайтмоқда”, - деди Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сапарбаев.

Таъкидланишича, Қирғизистонга ўтган 4 мингдан ортиқ қозоғистонликлар уйларига қайтишди.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув бошланган. Тартибсизликлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Полиция 50 кишини қўлга олди.

Ўт қўйиш оқибатида 30 та уй, 15 та дўкон ва 23 дона автомашига зарар етказилди. Воқеа жойида ҳукумат комиссияси текширув ишларини олиб бормоқда.