Самарқандда ветеринарни ўлдирган ўқитувчилар устидан суд бошланди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган икки ўқитувчи уйга қайтаётган вақтида Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мудири С.У. билан жанжаллашиб, уни уриб ўлдирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Самарқанд шаҳри Пайариқ туманида қотиллик жиноятини содир этган ўқитувчиларга нисбатан суд жараёни бошланди, деб хабар берди "Зарафшон" нашри.

Нукуслик ўқитувчи фирибгарнинг Нигериядаги ҳисобига 165 млн ўтказди

Пайариқ туманидаги 40-умумтаълим мактаби ўқитувчиси С.А. ҳамкасби, аммаваччаси Б.Х. билан тергов томонидан қасддан одам ўлдирганликда айбланган ва икки ўқитувчига нисбатан суд жараёни бошланган.

Жиноят ишидаги ҳужжатларга кўра, С.А. ўтган йил октябрь ойи охирида 40-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, яъни аммаваччаси Б.Х. билан Ш.Ч.нинг хонадонида ўтаётган тўй маросимида спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган икки ўқитувчи уйга қайтаётган вақтида Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мудири С.У. билан жанжаллашиб, уни уриб ўлдирган.

Собиқ ўқитувчиларга нисбатан 2019 йилнинг 25 октябрида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.