Нукуслик ўқитувчи фирибгарнинг Нигериядаги ҳисобига 165 млн ўтказди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМужчина с телефоном
Мужчина с телефоном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фирибгар ўзбекистонлик билан интернет тармоғи орқали танишган ва унга АҚШдаги нуфузли компанияга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Натижада фуқарони 17 минг долларга чув туширган.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Нукуслик ўқитувчи фирибгарнинг Нигериядаги ҳисобига 165 млн ўтказди ва фирибгарнинг қурбонига айланди.

Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Америкага бориш орзуси қимматга тушди

ИИВнинг “Постда.уз” нашрининг хабар қилишича, Нукус шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Г.П. интернет тармоғи орқали Марк Роберт исмли шахс билан танишиб қолади. Нотаниш шахс унга АҚШдаги нуфузли компанияга ишга киритиб қўйишини айтиб, ишончига киради.

Фуқаро июнь-август ойлари мобайнида ҳужжатлар, виза, йўлкира ва бошқа “харажатлар” учун жами 165 миллион 323 минг сўм пул маблағини халқаро пул ўтказмалари орқали Нигерия давлатидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб юборади. Аммо фирибгар берган ваъдасининг устидан чиқмайди.

Айни пайтда жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0