Биз ташриф буюрган Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси хузуридаги Кинология хизмати хизмат итлар питомниги 2001 йилнинг апрель ойида ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда вилоят ИИББ Кинология хизмати объекти ҳисобланади.
Бўлинманинг асосий вазифалари: оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш; жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш; кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда қатнашишдан иборат.
Ушбу объектда юқорида қайд этилган вазифалардан ташқари, кинология хизмати ходимларининг доимий равишда жанговар шайлигини таъминлаш мақсадида кинолог ходимларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш, хизмат итларини махсус йўналишлар бўйича ("Из-қидирув" ва "Гиёхвандлик моддаларни қидириб топиш") тайёрлаш ишлари амалга оширилади.
2019 йил давомида Тошкент вилояти ИИББ Патруль-прст хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оиширилган ишлар натижасида 299 та турли хил жиноятлар жиноятлар фош этилишида иштирок этишди.
Хизмат итларининг зотини ва сифатини яхшилаш, аҳолидан хизматга лаёқатли бўлган итларни сотиб олишни яхши йўлга қўйиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Кинология клублари уюшмаси» ва «Ватанпарвар» кўнгилли итсеварлар жамияти билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган бўлиб, ушбу ташкилот ва жамиятлар томонидан ташкил этилган кўргазмаларда кинолог ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан иштирок этишиб, фаҳрли ўринларни эгаллашиб келишмоқда.