Тошкент вилоятида ит уриштирувчи ҳибсга олинди

Oбуна бўлиш
Зангиота туманида 29 ёшли фуқаро қонунга хилоф равишда питбуль зотдор итларини уриштирган. Бу ўйинга ўзи 2,4 минг доллар, дўсти эса 2 минг доллар тиккан.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Тошкент вилоятида ит уриштириш шаклида қимор ўйини ташкил этган шахс қўлга олинди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 26 январь ИИВ ЖҚББ ва Зангиота туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда 29 ёшли Р.А. қонунга хилоф равишда Зангиота туманида ит уриштириш учун махсус жой ташкил қилганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ўйинга 26 ёшли Д.Қ. 2000 доллар ва унинг ўзи 2450 доллар ва 500 минг сўм миқдоридаги пулларни тиккан. Сўнгра ўзларининг питбуль зотдор итлари уриштиришни ташкил қилиб, 49 ёшли А.Хни ҳакамлик қилиш учун жалб қилганлар.

Охотничье ружье. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Итга нисбатан шафқатсизлик қилган фуқаро жазоланди

Тадбир давомида А.Х. дан қўл тарозиси ва жами 4450  доллар ва 500 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  А.Р.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Итлар ҳозирда туман ИИБ биносида парваришланган ҳолда сақланмоқда. Итларнинг келгусида сақлаш жойи ва уларнинг эгаларига нисбатан ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлганликлари учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда

Янгиликлар лентаси
0