Хитой ТИВ коронавирус ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг сўзларига кўра, вируснинг ўзидан ҳам хавфлироқ бўлган миш-мишлар тарқатилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин коронавирус ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликка чақирди.

“Биз вируснинг ўзидан ҳам хавфлироқ бўлган вазиятга оид айрим миш-миш ва ёлғонларга эътибор қаратдик. Сиз, эҳтимол, яқинда ЖССТ бош директори барча томонлар миш-мишларга ишонмаслигига ва уларни тарқатмаслигига яна умид билдирганига эътибор қаратгансиз”, - дея сиёсатчи сўзларидан келтиради РИА Новости.

Хитой ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, айрим мамлакатларда тегишли ҳукумат идоралари аллақачон ёлғон хабар тарқатаётганларни жавобгарликка тортиш учун чора кўришмоқда.

Пекиндан Тошкентга учинчи чартер етиб келди

У Хитой Хитой коронавирус 2019-nCoV тарқалиши билан боғлиқ вазиятга шаффоф ва масъулиятли ёндашаётгани ва барча маълумотларни зудлик билан оммага тақдим этаётганини маълум қилган.

2019-nCoV

Ўтган йилнинг декабрида Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида нормаълум бўлган пневмония авж олганини маълум қилди. Пневмония қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус 2019-nCoV эканлиги аниқланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб касалланганлар сони 28 мингтадан ошиб кетган. 553 киши вафот этган. Вирус дунёнинг кўплаб мамлакатларида тарқалишга улгурган. Ҳозирда унга қарши курашишга оид чора-тадбирлар кўрилмоқда.