ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Абхазия 4 февралдан “Псоу” ва “Ингур” назоратдан ўтиш жойлари орқали бешта давлат фуқароларининг киришига вақтинча чеклов ўрнатди, деб хабар қилди Sputnik Абхазия Миграция хизмати раҳбари Андрея Бобуага асосан.
Чекловлар Тожикистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан жорий этилди.
Таъкидлаб ўтиш керакки, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади, шунинг учун бундай баёнот ғалати бўлиб кўринмоқда. Эҳтимол, Абхазия Хитойга яқин бўлган давлатларга нисбатан бу чекловни киритди.
ЖССТ фавқулодда ҳолат олиб ташланиши билан чекловлар бекор қилинади.