Абхазия ўзбекистонликларни мамлакатга киришини вақтинча тақиқлаб қўйди

© Sputnik / Ирина Каледина / Медиабанкка ўтишЖелезнодорожный вокзал в Сухуми, архивное фото
Железнодорожный вокзал в Сухуми, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус тарқалиши сабабли Абхазия 4 февралдан Хитой билан чегарадош бўлган қатор давлатлар фуқароларининг мамлакатга кириши бўйича чеклов ўрнатди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Абхазия 4 февралдан “Псоу” ва “Ингур” назоратдан ўтиш жойлари орқали бешта давлат фуқароларининг киришига вақтинча чеклов ўрнатди, деб хабар қилди Sputnik Абхазия Миграция хизмати раҳбари Андрея Бобуага асосан.

Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус кириб келиши масаласида эътиборсизликка йўл қўйган ходимларга чора кўрилди

Чекловлар Тожикистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан жорий этилди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади, шунинг учун бундай баёнот ғалати бўлиб кўринмоқда. Эҳтимол, Абхазия Хитойга яқин бўлган давлатларга нисбатан бу чекловни киритди.

ЖССТ фавқулодда ҳолат олиб ташланиши билан чекловлар бекор қилинади.

Янгиликлар лентаси
0