Ўзбекистонда ёпиқ муз қопламали майдонлар қурилади

2020–2023 йилларда қишки спорт турлари ривожлантирилади, халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон спортчиларининг муносиб иштироки таъминланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. 2020–2023 йилларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудларда енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қурилади.  Бу Ўзбекистон президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарор билан тасдиқланган дастурга кўра, 2020–2023 йилларда қишки спорт турлари ривожлантирилади, халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон спортчиларининг муносиб иштироки таъминланади.

Олимпия ўйинлари, допинг: Мирзиёев спорт мутасаддиларини танқид қилди

Шунингдек, “Ўзкўргазмасавдо” биноси базасида қишки спорт турлари саналган фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ва форумлар ўтказишга мўлжалланган замонавий муз саройи ташкил этилади.

2020–2023 йилларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудларда енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қурилади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида эса 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб қишки спорт турлари кафедраси ташкил этилади.

Бундан ташқари 2023 йил 1 январга қадар Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактаблари мол-мулк ҳамда бир қанча солиқ ва божхона тўловларидан озод этилади.