Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини шафқатсизларча ёқиб юборди

Эркак турмуш ўртоғини бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлганликда гумон қилган. Шу сабаб катта жанжал кўтарган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Жиззахда фуқаро ҳомиладор турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 31 январь куни Жиззах шаҳар, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган кўп қаватли 14-уйнинг лифтида содир бўлган.

Самарқандда фуқаро ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирди, сўнгра ўзини осди

Эркак турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлиб келганликда гумон қилиб, у билан жанжаллашган. Жанжал вақтида ўзи билан бирга олиб келган бензинни турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган. Унинг нияти турмуш ўртоғини қасддан ўлдириш бўлган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, аёл танасининг 55 фоизи куйга ҳолда шифохонага ётқизилган.

Эркакка нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда шаҳар прокуратураси дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда