ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Самарқандда турмуш ўртоғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса 12 ноябрь куни содир бўлган. Ўша куни Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида яшаган якка тартибдаги тадбиркор 33 ёшли Ҳ.Т. 25 ёшли турмуш ўртоғи 25 ёшли Д.В. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
Қайд этилишича, жанжал вақтини хотинини қўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б" банди (ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.