АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Илгари хабар берилганидек, АҚШ Давлат департаменти делегациясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Казанцев Помпео Ўзбекистонга қандай мақсад билан келаётганини айтди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов кутиб олган.

Асосий тадбирлар 3 феврал кунига режалаштирилган.

Илгари хабар берилганидек, АҚШ Давлат департаменти делегациясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида иккиёқлама музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Томонлар 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон-Америка саммити доирасида бўлган олий даражадаги келишувларнинг амалга ошиши жараёнини муҳокама қилиб, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

АҚШ Давлат котиби "Марказий Осиё ва АҚШ ("С5+1") форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.