АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео 30 январь куни Украинага учиб келди, 1 февраль куни у Беларусда бўлади ва сўнгра Қозоғистон ҳамда Ўзбекистонга келади.
Тошкентга сафар 2-3 февраль кунларига режалаштирилган. Кутилишича, Помпео мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Марказий Осиёда унчалик кўп бўлмайди, дея таъкидлайди сиёсий фанлар доктори Андрей Казанцев. Унинг фикрича, Помпеонинг ташрифини иккита ҳолатга боғлаш мумкин.
"Биринчидан, Афғонистондан америка қўшинларини чиқаришга тайёргарлик кўрилмоқда, толиблар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон АИРда тинчлик ўрнатилишида жуда фаол рол ўйнамоқда. Иккинчидан, АҚШ Марказий Осиё мамлакатлари сиёсати ва иқтисодиётида муҳим роль ўйнайдиган Россия ва Хитойга қарши туриш учун ўз позициясини мустаҳкамлашдан манфаатдор", — деди Казанцев.
Шу билан бирга, эксперт сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва Қозоғистонни иттифоқдош қилишга ҳаракат қилмайди, чунки уларнинг Россия ва Хитой билан шериклиги даражаси анча юқорилигини тушунади. Бундан ташқари, эксперт на Қозоғистон, на Ўзбекистон, улар ҳатто айни дамда ғарб инвестицияларига муҳтож бўлган тақдирда ҳам АҚШнинг ҳеч бир ваъдаларига қарамай, Россия ёки Хитойга қарши чиқишмайди, дея ишонч билдирди.
Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.