АҚШ кимларга виза бермайди - рўйхат

АҚШ президенти Дональд Трамп олтита давлат фуқароларига виза чекловларини кучайтириш бўйича ҳужжат имзолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Дональд Трамп 6 та давлатга нисбатан АҚШга келиш бўйича чекловларни жорий этишга қарор қилди. Reuters хабарига асосан.

ОАВ: АҚШ Беларусь ва Қирғизистон фуқароларига мамлакатга киришни чекламоқчи

Президент фармони 1 феврал куни эълон қилинди. Чекловлар Қирғизистон, Эритрей, Мьянма, Нигерия, Судан ва Танзания фуқароларига таъсир қилади. Биринчи тўртта давлат фуқароларига АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берадиган миграция визалари берилмайди, Судан ва Танзанияда грин-карт лотереяси бекор қилинди.    

Бошқа визалар олдинги тартибда берилади.

АҚШ Ички хавфсизлик вазири вазифасини бажарувчи Чад Волфнинг сўзларига кўра, ушбу олтита штатлар АҚШ хавфсизлик стандартларига, шу жумладан маълумот алмашиш бўйича талабларга жавоб бера олмаган. Фармонда паспорт технологияларидан терроризм ва жиноятчиликда гумон қилинганлар ҳақида маълумот алмашишгача бўлган муаммолар қайд қилган.

Конгресс вакиллари палатаси демократлари бу тақиқ киритилишига қарши чиқишганди.