АҚШ Беларусни 100 фоиз нефть билан таъминлашга тайёр - Помпео

АҚШ бош котиби Майк Помпео АҚШ компаниялари Беларусга тўлиқ нефть билан таъминлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. АҚШ бош котиби Майк Помпео АҚШ компаниялари Беларусга тўлиқ нефть билан таъминлашга тайёр эканлигини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан. 

Россия ва Беларусь нефть транзити тарифлари борасида келиша олмади

“АҚШ Беларусга ўз суверен давлатини яратишга ёрдам беришни истамоқда. Энергоресурларни ишлаб чиқарувчиларимиз сизларни рақобатбардош нархларда 100 фоиз нефть билан таъминлашга тайёр”, - деди Помпео журналистларга Минскда.

Помпео Евросиё сафари доирасида  Минскка ташриф буюрди.

Нефть масаласи

Ҳозирги вақтда Минск фақат Россиядан нефть сотиб олмоқда. Бироқ янги шартномалар бўйича музокаралар қийин кечмоқда. РИА Новости’ манбаа маълум қилишича, Беларусь нефтни қайта ишлаш заводлари бозор нархида сотиб олишни истамаётгани сабабли томонлар келиша олмаяпти. Россиядан етказиб бериладиган нефть нархи 2019 йил шартларда йиллик 24 миллион тонна ҳажмда бошқаларникидан камида 1,6 миллиард долларга кам бўлади.

Шартномалар тузилмагани сабабли, Россия 1 январдан бошлаб Беларус нефтни қайта ишлаш заводларига нефть етказиб беришни тўхтатди, Минск эса нефть маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатди. Бир неча кундан кейин етказиб бериш қисман тикланди, аммо томонлар ҳануз якуний келишувга эриша олмадилар.

Лукашенко бир неча бор Беларус муқобил таъминот манбаларини излаётганини таъкидлаганди. Хусусан, ўтган ҳафта у АҚШ, Саудия Арабистони ва БАА билан музокаралар ҳақида гапирди. Беларусь нефтнинг биринчи партиясини Норвегиядан олганлиги ҳақида хабар берилганди.

Лукашенко таъкидлашича, Минск Россия нефтидан воз кечмаяпти, бироқ шу тарзда иқтисодий фойда кўриш мақсадида нефть етказиб бериш турини кенгайтирмоқчи (диверсификация).