Қамчиқ довонида Қирғизистонга қарашли юк машинаси ЙТҲга учради

Маълум бўлишича, юк машинаси бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлининг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Қамчиқ довонидан ўтган автомобиль йўлининг 233,7 километри - "Водий-Тошкент" йўналишида Қирғизистон Республикасига қарашли "DAF" русумли юк машинаси ЙТҲга учради, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ФВВ.

Тошкентда 5 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди: жароҳатланганлар бор

Маълум бўлишича, юк машинаси бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлининг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар аниқланмаган, амалий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, ФВВга шу куни яна бир "САМС" русумли юк машинаси йўл қоидаларига амал қилмаслиги натижасида йўл ўртасидаги металл тўсиққа қисилиб қолганлиги бўйича хабар келиб тушган.

"Қамчиқ" довонидаги Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг фуқаро муҳофазаси хизматларидан 20 дан ортиқ ходимлар, "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг 10 дан ортиқ қутқарувчилари ва 5 та махсус техникалар воқеа жойига етиб борди. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида металл тўсиқлар кесиб олиниб, иккала юк машиналари ҳам хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиниб йўл ҳаракатлари қайта тикланди"", - дейилади хабарда.