Тошкентда 5 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди: жароҳатланганлар бор

Oбуна бўлиш
Учтепа туманидаги Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасида “Cobalt”, иккита “Matiz Spark” ва “Nexia-3” автомобиллари иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 5 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

ДТП на трассе Самарканд - Карши - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ўнлаб автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Маълум бўлишича, кеча, 14 январь куни 102 рақамига Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасида ЙТҲ юз бергани ҳақида хабар келиб тушган. “Cobalt” автомобилининг 37 ёшли ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтаб турган “Matiz”, “Spark”, “Matiz” ва “Nexia-3” автомобиллари билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида жами 4 киши – “Cobalt” ҳайдовчиси Тоҳир Т., “Matiz” ҳайдовчиси Бекзод И. ва унинг йўловчиси ҳамда бошқа бир “Matiz” автомобили йўловчиси 26 ёшли Асрор Ж. тан жароҳати олган.

Ҳозирда “Cobalt” автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бошқа машиналарга урилишининг сабаби аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0