Германиялик сиёсатчи НАТО СССРни қандай алдаганини айтиб берди

Бундестаг депутати Горбачевнинг кечириб бўлмас хатоси туфайли НАТО ҳозир Шарққа қараб кенгаяётганини айтиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. НАТО СССРга берган ваъдасини бузди ва Шарққа қараб кенгаймоқда, деди Александер Ной Германия Бундестагидаги "Чап" фракциясининг ташқи сиёсий масалалар бўйича вакили, Freiheitsliebe портали учун мақолада.

Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди

Депутат айтишига қараганда, март ойида Шимолий Атлантика альянсига аъзо давлатлар, хаёлий "рус таҳдиди" баҳонасида, сўнгги 25 йил ичида энг катта ҳарбий машқлар бўлган "Европа ҳимоячими 2020" (Defender 2020)ни бошлайдилар, аслида эса "тажовузкор" бу - НАТОнинг ўзи, деб ҳисоблайди Ной. Москва эса ҳалигача ўзининг мудофаа позициясини сақлаб қолмоқда.

Депутатнинг сўзларига кўра, Совет Иттифоқи қўшинларини Германиядан олиб чиқиш ва Германия бирлашиш вақтида АҚШ раҳбарияти Горбачевга НАТО Германия ҳудудидан "Шарқ томонга бир қадам ҳам ўтмасликни" ваъда берган эди. Горбачев ушбу ваъдани расман хужжатлаштирилишидан воз кечиши билан "ўзини алданишига" йўл қўйди. Ной ўз мақоласида буни "шундоқ ҳам имкониятлари заифлашаётган Горбачёв бошчилигидаги Совет раҳбариятининг кечириб бўлмайдиган хатоси" деб ёзган эди.

Шундай қилиб, Ной таъкидлаганидек, 1999 йилда "очиқ эшиклар" тамойилига амал қилган ҳолда, Иттифоқ аста-секин кенгайишни бошлади, ва бу ҳозиргача давом этмоқда.

Ҳаммаси бўлиб, "Европа Ҳимоячиси 2020" машқларида турли мамлакатлардан 37 мингга яқин ҳарбий хизматчилар қатнашади. Фақатгина АҚШ ҳарбий кучлари 13 минг дона техникадан фойдаланишни режалаштирмоқда.