Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги ҳақида қатор баёнотлар қилди. Президент сўзларига кўра, мамлакат иттифоққа қўшилишнинг ижобий ва салбий томонларни ўрганиш учун дастлаб кузатувчи сифатида қўшилишни режалаштираётган, шундан сўнггина унга батамом аъзо бўлиш масаласи парламент томонидан узил-кесил ҳал этилиши лозим.
Ташқи ишлар вазирлиги ва республика асосий сиёсий партиялари вакилларининг сал олдин янграган баёнотларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг иттифоққа қўшилиш эҳтимолини жуда катта, дея баҳолаш мумкин.
Биламизки, 2016 йилга қадар республиканинг ЕОИИга қўшилиши аҳамиятсиз саналган, бироқ амалдаги президент даврида бу масалани яна муҳокама қилина бошлади. Ва бунинг учун ўта жиддий сабаблар мавжуд.
Ижтимоий-иқтисодий чақириқлар аҳамияти
Иқтисодиёт соҳасида маълум ютуқларга қарамай, Тошкент охирги йилларда жиддий ижтимоий-иқтисодий хатарларга дуч келмоқда.
Расмий статистика маълумотларига кўра, охирги ўн йилда республика аҳолиси сони йилига ўртача 680 минг кишига ўсмоқда. Шу давр ичида иш жойларининг ўсиши ўртача 220 минг иш ўринни ташкил қилди, 2010 йил охирига келиб, меҳнат бозорининг ривожланиш суръати деярли икки бараварга камайди. Яъни, ишсиз ёшлар сони йилига 460 мингга кўпаймоқда.
Меҳнат миграцияси ва ўлим ҳолатлари ҳисобига босим даражасининг бир қисми пасаяди, аммо Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолиси сони ўсиши 280 минг кишига етмоқда.
Расмий ишсизлик даражаси ўн йилда 5 фоиздан 9,3 фоизга ошди, бу жиддий ижтимоий чақириқ ҳисобланади. Муаммо яқин беш йил ичида ҳал этилиши ёки ҳеч бўлмаганда енгилаштирилиши зарур.
Меҳнат бозори ҳар куни, дам олиш кунларисиз, 1,4-1,5 минг иш ўринларини яратишни талаб қилмоқда, бу эса мавжуд шароитларда – ўта жиддий масала. 2019 йилда бандликни таъминлаш дастури доирасида, Ўзбекистон президенти кунига мингга яқин иш ўринларини (уларнинг 50 фоизи вақтинчалик ва мавсумий) ташкил этиш ҳақида топшириқ берганди, аммо Давлат статистика қўмитасининг тўлиқ бўлмаган маълумотларига кўра, ҳақиқатда атиги 250-260 иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон раҳбарияти вазиятни ўзгартириш учун бир вақтнинг ўзида республика ичида ишлаб чиқаришни ва чет элга ишчи кучини экспортини ошириши керак.
Сўнгги йилларда мамлакатнинг ташқи савдо баланси дефицит ҳолатида. 2019 йилда 6,4 миллиард долларни, 2018 йилда эса - минус 5,4 миллиардни ташкил этди. Савдо дефицитининг асосий сабаби – чуқур қайта ишлаш миллий саноат тармоқлари, хусусан автомобил саноатининг рақобатбардошлиги пасайишида (10 йилда 8,8 %дан 1,5%гача тушди), буни хом ашё ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ошириш билан қоплаб бўлмаяпти. Ҳозир ЕОИИ бозорига кириш мақсадида, Ўзбекистон автомобил саноатининг бир неча йиғув корхоналарини Қирғизистон ҳудудига олиб чиқишни режалаштирмоқда.
Муаммо мавжудлигини расмийлар ҳам тан олмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов 2019 йил декарбда ЕОИИ борасидаги муҳокамаларда: “Бизга бозор, ҳудуд керак. Бу ҳудуд қаерда? Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонда... Шунинг учун мен очиғини айтаман – мен аъзолик тарафдориман”, деган эди. Неъматов ЕОИИнинг Европа муқобили варианти бўйича танқидий фикрдалигини билдирган эди: "Европа иттифоқи билан нормал муносабатларга эгамиз ... Аммо у ерда товарларимизни кутишмайди. Шу боис, Ўзбекистон ЕОИИда иштирок этиши керак, деган фикрдаман".
Ишчи кучи экспортини кенгайтириш ҳам қабул қилувчи мамлакатлар қонунлари билан чекланмоқда. Россияда ҳозирги кунда 2,2 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бор ва улардан атиги 10 фоизи легал мақомига эга. Асосий сабаб – имтиҳонга тайёргарлик кўриш ва патент тўловлари билан боғлиқ. Республика махсус миграция марказлари ва мигрантлар учун ўқув курсларни ташкил қилиш орқали вазиятни яхшилашга ҳаракат қилмоқда, бироқ бу чораларнинг самарадорлиги ҳали аниқ эмас.
ЕОИИга қўшилиш Россия ва Қозоғистон бозорига чиқишдаги савдо тўсиқларини камайтириш, шунингдек, иттифоққа аъзо бўлган мамлакатларда ўз мигрантларини легаллаштириш имкониятини берарди. Бундан ташқари, Қирғизистон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ЕОИИга аъзолик Россия бозорида талабгир бўлган товарлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантирувчи инвестицияларни жалб қилиш имкониятини берарди.
Ҳам ЕОИИ, ҳам Европа
Ҳукумат юзага келган вазиятни яхши тушунмоқда, шунинг учун ҳам ЕОИИ билан ҳамкорлик стратегик ҳужжатларда ўз аксини топган.
Масалан, Ўзбекистонни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлаштириш концепциясида (президент 2019 йил октябрда имзолади):
-2019-2021 йилларда ЕОИИ ва бошқа қатор давлатлар билан эркин савдо битимларини имзолаш орқали ташқи савдони кенгайтириш;
-2022-2025 йиллар давомида мамлакатнинг EОИИ ва ЖСТга кириш масаласини ўрганиш масалаларини ўз ичига олади.
Яқин вақтгача Тошкентнинг ЕОИИ билан интеграцияси Ғарб билан муносабатларни ёмонлашишига олиб келиши мумкин, деган ҳавотир мавжуд эди, аммо Европа иттифоқи вакили Питер Бурианнинг баёнотидан сўнг энди бу хавф камаймоқда: у республиканинг ЖСТ ва EОИИга параллел равишда кириши ўртасида ҳеч қандай зиддиятларни кўрмаётганини таъкидлаган эди.
"Биз Марказий Осиёнинг кўплаб давлатлари ЕОИИга аъзо эканлиги гувоҳимиз... Умумий қоидаларга асосланган интеграллашув – фақатгина олқишланади", - деб таъкидлаганди у 2019 йилнинг декабрида.
Бурианнинг позицияси Европа иттифоқининг янги минтақавий стратегиясига ва Евросиё иттифоқи билан тўғридан-тўғри рақобатдан воз кечиш сиёсатига тўлиқ мос келади, бу эса Ўзбекистонга ҳам Европа, ҳам Евроосиё ҳамкорлари билан муносабатларни эркин ривожлантириш имконини беради.
Брюсселдан фарқли улароқ, Вашингтон ўз назоратида бўлган айрим нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВлар орқали Тошкентга босим ўтказишда давом этмоқда, Ўзбекистон сиёсий элитаси ЕОИИга аъзолик тўғрисидаги қарорни ҳотиржам ва чуқур сарҳисоб қилган ҳолда қабул қилиши учун имконият бор.
Ўзбекистон жамоатчилиги ҳам Евроосиё курсини қўллаб-қувватламоқда, бу 2019 йил парламент сайлов кампанияси кўрсатди. Либерал-демократик партия вакиллари ЕОИИ билан ҳамкорлик уларнинг сайловолди платформасининг бир қисми эканлиги ва бу ғоядан ташвиқотларда фойдаланганликларини айтишди. ХДП, Экологик партия ва “Адолат” ҳам дебатларда иттифоққа аъзо бўлиш кераклиги ҳақида фикр билдиришди. “Миллий тикланиш” вакиллари эса ЕОИИ ҳақида эҳтиёткорлик билан гапириб, фақатгина иттифоқни ўрганиш лозимлиги ҳақидагина гапиришди.
Сайлов натижаларига кўра, Либерал демократик партия, “Адолат”, “Эколоклар” ва ХДП 150 ўриндан 114 мандатни олди, “Миллий тикланиш” эса 36 ўрин олди, бироқ ЎзЛиДепдан сўнг иккинчи ўринда. Шундай қилиб, ҳозирда Ўзбекистон ижтимоий маконида Евросиё вектори ҳукмронлик қилаётганга ўхшайди.
Қўшилиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатлар жиддий аҳамиятга эга
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2020-2021 йиллар давомида Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида қўшилиши ва иттифоқ билан эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида битим тузиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида тегишли вазирликлар, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва президент администрацияси ҳузуридаги таҳлил марказлари қўшилиш оқибатларини таҳлил қилиш ва ўтиш даври шартларини қамраб олувчи шартномани тайёрлаши керак. Бу кўп жиҳатдан Арманистон ва Қирғизистон тажрибасига асосланса керак.
Ўйлайманки, ишни 2025 йилгача ниҳоясига етказишга ҳаракат қиладилар, бу демографик босимнинг ўсиши ва келгуси йилларда ЕОИИ фаолияти шароитларини ўзгартириш имконияти билан боғлиқ.
Тошкент суверенитетнинг бир қисмини миллий ҳокимият органлари юқори турувчи ҳокимиятга бермасликка ҳаракат қилмоқда, шунинг учун янги институтлар ваколатлари кенгайтирилмасдан, ҳуқуқий нормаларни синхронлаштириш асосида иттифоқни мавжуд форматда сақлаб қолиш унинг манфаатларига мос келади. Бироқ, республика бу жараёнларга фақат ЕОИИ ҳудудида таъсир кўрсатиши мумкин.
Бундан ташқари, "танаффус олиш" ҳозирги аъзоларнинг музокаралар позициясининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Тошкентнинг ЕОИИга қўшилишидан Нур-Султон ва Бишкек ҳадиксирамоқда - Қозоғистон ва Қирғизистон бизнесига қўшнининг рақобати керак эмас. Ҳатто Россияда ҳам танқидчилар пайдо бўлмоқда, улар сон жиҳатидан кўплиги сабабли ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Россия меҳнат бозорида ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисобламоқда.
ЕОИИга кириш жараёни 2024 йилга қадар, Владимир Путиннинг президентлик муддати тугашидан олдин амалга оширилиши керак, Шавкат Мирзиёев у билан интеграция масаласида ўзаро келишувга эришган шекилли. Бунинг учун ўзбекистонлик иқтисодчи ва ҳуқуқшуносларнинг фаол тайёргарлик ишларини амалга оширилишини талаб этади.