БААда ҳам янги коронавирусдан касалланиш ҳолати қайд этилди

Янги коронавирус БААга ҳам етиб борди. Мамлакат ССВнинг қўшимча қилишича, ҳозирда беморларнинг аҳволи барқарор ва улар шифокорлар назорати остида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида янги коронавирусдан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Амирлик янгиликлари агентлиги хабар қилди.

Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун ТИВ эслатмаси

Қайд этилишича, касаллик Хитойнинг Ухань шаҳридан келган бир оила аъзоларида аниқланган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, ҳозирда беморларнинг аҳволи барқарор ва улар шифокорлар назорати остида. Таъкидланишича, хавотирланишга ўрин йўқ.

Коронавирус Хитойда тарқала бошлади. Касалланиш ҳолати аллақачон кўплаб мамлакатларда қайд этилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Хитойда янги коронавирусдан касалланганлар сони 5974 кишига етган. 132 киши ушбу касалликдан вафот этган.