Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун ТИВ эслатмаси

© REUTERS / THE CENTRAL HOSPITAL OF WUHAN VIВспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV
Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ХХРда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун фавқулодда вазиятни нима қилиш кераклиги эслатиб Пекин шаҳридаги шифохоналар рўйхатини ҳамда Ўзбекистонга қайтиш учун керакли бўлган маълумотларни эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ушбу мамлакатда вақтинча ёки доимий бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун эслатма эълон қилди

Коронавирусининг янги тури (2019-nCoV) оқибатида касаллик тарқалиши билан боғлиқ махсус эпидемиологик вазият туфайли Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатдаги Элчихонаси қуйидагиларни тавсия этади:

  • инфекция юқтириш хавфини олдини олиш мақсадида имкон қадар ўз турар жойларингизда сақланишни;
  • жамоат жойларига чиқмасликни;
  • нафас олиш органларида касаллик белгилари мавжуд бўлган одамлар билан мулоқот қилмасликни;
  • махсус гигиеник ниқоблардан фойдаланишни;
  • фақат иссиқ ва яхши пиширилган таомлар истеъмол қилишни;
  • овқатланишдан олдин қўлларингизни яхшилаб ювишни;
  • антисептик маҳсулотлардан фойдаланишни;
  • ҳайвонлар олдига яқинлашишдан сақланишни;
  • агар иситмангиз кўтарилиб, респиратор касаллик аломатларини сезангиз, дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишни.

Шунингдек, касаллик аломатлари бўлганда, Пекин шаҳридаги қуйидаги Тиббиёт клиникаларига мурожаат қилиб, шифокор кўригидан ўтишингизни маслаҳат берамиз. Пекин шаҳрида жойлашган шифохоналар рўйхати ушбу хабар охирида келтирилган. 

Ўз навбатида, 2020 йил 27 январь ҳолатига кўра Хитойнинг барча халқаро аеропортлари (Ухан шаҳри аеропотидан ташқари) ҳар доимгидек ўз фаолиятини давом эттираётганлигини таъкидлаган ҳолда, Ватанга қайтиш истагида бўлган барча Ўзбекистон фуқаролари Пекин-Тошкент, Урумчи-Тошкент, Сиан-Тошкент, Ченду-Тошкент йўналишлари ёки ўзлари учун мақул бўлган бошқа авиамаршрутлар орқали Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлигини билдирамиз.

Пекин шаҳридаги тиббиёт клиникалари рўйхати:

  1. 北京市 北京地坛医院  Beijing Ditan Hospital   北京市朝阳区京顺东街8号  Tel.:  (010)84322000;
  2. 北京市 北京佑安医院  Beijing You‘an Hospital  北京市丰台区玉林西路右安门外  Tel.:  (010) 83997599;
  3. 北京市 解放军第五医学中心   Fifth Medical Center of the People’s Liberation Army  北京市丰台区西四环中路100号 Tel.:  (010) 66947026; 
  4. 北京市普仁医院  Beijing Puren Hospital  北京市东城区崇文门外大街100号  Tel.:  (010) 87928000; 
  5. 北京市回民医院  Beijing Huimin Hospital  北京市西城区右内大街11号  Tel.:  (010) 63520892; 
  6. 朝阳区 垂杨柳医院(管庄院区)  Chuí Yángliǔ Hospital  北京市朝阳区垂杨柳南街2号  Tel.:  (010) 67700622;
  7. 海淀区 北京市海淀医院  Beijing Haidian Hospital  北京市海淀区中关村大街29号  Tel.:  (010) 62583042; 
  8. 北京市丰台中西医结合医院  Beijing Fengtai Integrated Traditional Chinese and Western Medicine Hospital  北京市丰台区长辛店东山坡三里...  Tel.:  (010) 83876520; 
  9. 北京市石景山医院  Beijing Shijingshan Hospital  北京市石景山区石景山路24号  Tel.:  (010) 88689046; 
  10. 门头沟区 北京京煤集团总医院  Beijing Jingmei Group General Hospital  北京市门头沟区黑山大街18号  Tel.:  (010)69842525; 
  11. 北京市门头沟区医院  Beijing Mentougou District Hospital  门头沟区河滩桥东街10号  Tel.:  (010) 69843251;
  12. 北京市房山区结核病防治院  Beijing Fangshan District Tuberculosis Hospital  北京市房山区长阳镇阳城环路16号  Tel.:  (010)61355939; 
  13. 通州区 北京潞河医院  Tongzhou District Beijing Luohe Hospital  北京市通州区新华南路82号  Tel.:  (010) 69543901;
  14. 顺义区 北京市顺义区医院  Beijing Shunyi District Hospital  北京市顺义区光明南街3号  Tel.:  (010)69423220;
  15. 大兴区 北京市大兴区人民医院  Beijing Daxing District People's Hospital  北京市大兴区黄村西大街26号 Tel.:  (010)60283006
  16. 昌平区 北京市昌平区医院  Changping District  北京市昌平区鼓楼北街9号  Tel.:  (010) 69742328; 
  17. 平谷区 北京友谊医院平谷医院Beijing Friendship Hospital   北京市平谷区新平北路59号  Tel.:  (010) 89992020; 
  18. 怀柔区 北京怀柔医院  Beijing Huairou Hospital  北京市怀柔区永泰北街9号院  Tel.:  (010) 69644822; 
  19. 密云区 北京市密云区医院  Beijing Miyun District Hospital  北京市密云区阳光街383号 Tel.:  (010) 69043990; 
  20. 延庆区 北京市延庆区医院  Yanqing District Hospital  北京市延庆区东顺城街28号  Tel.:  (010)69103020; 

Шу билан бирга, Сизларга ушбу вазият бўйича Хитой маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасидан олинган маълумотларга амал қилишларингизни қатъий тавсия қиламиз.

Боғланиш маълумотлари

“Uzbekistan airways” АЖнинг Хитойдаги ваколатхонаси 

Мурод Туробов +86 184 0196 9633, Жамшид Кадиров +86 185 1850 7070. Маҳаллий ходим: +86 135 0205 8394 (Иван), +86 186 0195 8683 (Алексей). 

“Loong Air” авиакомпанияси вакили: 
Маҳаллий ходим: +86 180 6798 2211 (Денис)

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471

Бобур Яхяев  +86 135 1102 4242

Ўзбекистон Хитойдаги элчихонаси ходимлари
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270

Шухрат Умиров + 86 139 1175 4476

Рустам Назаров +86 138 0122 1452

Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040

Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848

Сардор Сирожов +86 186 1812 9040

Аваз Камалов +86 178 1070 2707

 

 

Янгиликлар лентаси
0