ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қирғизистондан биринчи юк поезди Ўзбекистон ҳудуди орқали Грузияга етиб борди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
“Мазкур лойиҳа, яъни Ўзбекистон орқали юкларни жўнатишни амалга ошириш муваффақиятли амалга оширилди”, - дейилади хабарда.
Тошкентда 2019 йил декабрида беш мамлакат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарлари 2020 йилнинг биринчи чорагида мултимодал йўналишни ташкил этишга келишиб олишган эди.
Таъкидланишича, мултимодал транзит йўлаги орқали жўнатилган 49 цистернадан (мазут) иборат таркиб Ўзбекистон худудидан режалаштирилган 36 соат ўрнига 33 соатда йўл бўсиб ўтган.
Хабарда ушбу транзит мултимодал йўлагидан навбатдаги юк жўнатиш учун тайёргарлик кўрилаётгани қўшимча қилинган.