Қирғизистондан поездлар Ўзбекистон орқали Грузияга юк ташишни бошлади

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишСоставы с нефтепродуктами
Составы с нефтепродуктами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарлари 2020 йилнинг биринчи чорагида мултимодал йўналишни ташкил этишга келишган эдилар.

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қирғизистондан биринчи юк поезди Ўзбекистон ҳудуди орқали Грузияга етиб борди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

“Мазкур лойиҳа, яъни Ўзбекистон орқали юкларни жўнатишни амалга ошириш муваффақиятли амалга оширилди”,  - дейилади хабарда.

Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон Ўзбекистон орқали навбатдаги юк поездини ўтказди

Тошкентда 2019 йил декабрида беш мамлакат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарлари 2020 йилнинг биринчи чорагида мултимодал йўналишни ташкил этишга келишиб олишган эди.

Таъкидланишича, мултимодал транзит йўлаги орқали жўнатилган 49 цистернадан (мазут) иборат таркиб Ўзбекистон худудидан режалаштирилган 36 соат ўрнига 33 соатда йўл бўсиб ўтган.

Хабарда ушбу транзит мултимодал йўлагидан навбатдаги юк жўнатиш учун тайёргарлик кўрилаётгани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0