ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Испаниялик парҳезшунос-шифокор Елена де ла Фуэнте Идальго эрта қаришни олдини олиш юзасидан ўз тавсияларини берди. РИА Новости хабарига асосан.
"Қаришга қарши чоралар ҳақида гапирилганда, биз одатда жисмоний машқлар зарурлигига эътибор қаратамиз, аммо энг асосийси - соғлом овқатланиш билан биргаликда тўғри парҳез ҳақида унутамиз. Булар биргаликда танамиздаги оксидланиш стресси ва организм ҳужайрлари қаришини секинлаштиради", - деди шифокор La Vanguardia нашрига берган интервюсида.
Шифокор овқатланишда янги мавсумий мева ва сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар, ачитилган (ферментланган) сут маҳсулотлари - масалан, йогурт ёки кефирни асос қилиб олишни маслаҳат берди.
Бундан ташқари, алкогол ичимликлардан воз кечиш керак, бу олимларнинг фикрига кўра, ДНКни ҳимоя қиладиган хромосомалар - теломерларнинг қисқариши билан боғлиқ. Ҳар бир ҳужайра бўлиниши билан улар қисқаради ва уларнинг узунлиги етарли бўлмаганда, ҳужайра нобуд бўлади.
Мутахассис "қариликка олиб келадиган" маҳсулотлар бўйича - қовурилган картошка, таркибида кўп миқдорда трансс ёғлар бўлган маргаринни, шунингдек шакар ва тузни алоҳида ажратди.