МИБ 80 дан ортиқ ходимнинг иш ҳақларини ундириб берди

МИБ маошларини ўз вақтида ололмай келаётган 83 нафар ходимнинг меҳнатга ҳақ олиш ҳуқуқининг тикланишига ёрдам берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. МИБ маошларини ўз вақтида ололмай келаётган 83 нафар ходимнинг меҳнатга ҳақ олиш ҳуқуқининг тикланишига ёрдам берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилди.

Кредит беришда йўл қўйилган қоидабузарлар учун “InFinBank”ка жарима қўлланилди

Қайд этилишича, МИБ Когон туман бўлими Когон туманлараро судининг қарорига асосан “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 2-сон вакиллик корхонасидан 2 нафар, “Муборакнефтгазмонтаж” ОАЖ қарашли “КИП Монтаж Сервис” унитар корхонасидан 81 нафар ишчи-ходимлар меҳнатга тўланадиган иш ҳақларини ўз вақтида ололмай келган.

МИБ ушбу ходимларнинг жами 748,1 млн. сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундирилишида амалий кўмак берган.