Ўзбекистонда чемпионлар ОТМларга синовларсиз қабул қилинади

2020 йил 1 февралдан Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчилар қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёев  Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, мактаблар, ОТМлар камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.

2020 йил 1 февралдан:

- Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар бюджетдан молиялаштириладиган ОТМларга (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

Олимпия ўйинлари, допинг: Мирзиёев спорт мутасаддиларини танқид қилди

“Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи:

- ғолибларига (1-ўрин) ОТМларга кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, 3 йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;

- ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 1-ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг – 6 баравари, 2-ўрин учун – 4 баравари, 3-ўрин учун – 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади;

- мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмасдан, уларга тегишли малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади;

- олимпия спорт турлари бўйича республика (1-ўрин) ва халқаро мусобақаларда ғолиб чиққан ОТМ талабаларини тайёрлаган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига навбатдаги илмий унвонлар (доцент, профессор) тўғридан-тўғри берилади.