Президент мурожаатномасини бир марта ўқиш ёки бир марта эшитиш кифоя қилмайди – Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, бу ҳужжат фақатгина кейинги йил учун мўлжалланган эмас. Бу кейинги 10 йиллик учун мўлжалланган ва Ўзбекистон муҳташам 10 йиллик даврига кирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатига бағишланган сессиясида сўзга чиққан Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев мазкур ҳужжат орқасида чуқур таҳлилий ўрганиш ётишини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси - асосий фикрлар

“Бу мурожаатноманинг орқасида чуқур таҳлилий ўрганиш ётади. Мазкур ҳужжатни бир марта ўқиб чиқиш ёки бир марта эшитиш кифоя қилмайди. Ҳар биримиз, парламент аъзолари, ҳукумат аъзолари, илм-фан намояндалари, бутун жамиятимиз уни  қўлга олиб қайта-қайта ўқиб чиқиши керак", - деди Сафоев.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжат фақатгина кейинги йил учун мўлжалланган эмас. Бу кейинги 10 йиллик учун мўлжалланган.

“Мен учун шундай хулоса – Ўзбекистон муҳташам 10 йиллик даврига кирди. Бу биз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлади. Яъни шу 10 йил давомида қилинадиган ишлар тарихимизда энг муҳим давр бўлади, десак, муболаға бўлмайди”, - деди у.