ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Хитой янги турдаги коронавируснинг авж олиши сабаб мамлакатда ёввойи ҳайвонлар савдосини тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ёввойи ҳайвонлар кўпайтириладиган барча жойларни ажратишни талаб қилинган. Ёввойи ҳайвонларни олиб чиқишга, ташишга ва сотишга қатъий тақиқ қўйилган.
Қишлоқ бозорларида, умумий овқатланиш муассасаларида ва электрон тижорат платформаларида ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилишнинг барча турдаги шаклларига қатъий тақиқ жорий этилган.
Хитой ҳукумати истеъмолчиларни ёввойи ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш соғлиққа таҳдид солаётганини англашлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирган ва соғлом овқатланишни тавсия қилган.
“Жэньминь жибао” газетаси хитойлик олимлар янги турдаги коронавирус 90 фоизга Чжэцзян провинциясидаги Чжоушань шаҳридаги яшовчи кўршапалаклар организмидаги коронавирусга ўхшашлигини аниқлашганини хабар қилган эди.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, фақат Хитойнинг ўзида 1975 нафар касалланганлар ҳақида маълум, улардан 56 нафари вафот этган.