ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Хитойдан келиб чиққан янги коронавирусни генетик таҳлил қилиш доирасида олимлар унинг энг эҳтимолий манбаи Ухандаги бозорда сотилган илонлар эканлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Journal of Medical Virology журналида чоп этилди.
Инфекцияси биринчи марта 2019 йил декабрь ойи охирида Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Ухань шаҳрида қайд этилган коронавирус сўнгги 17 йил ичида юзлаб одамларнинг ҳаётини қурбон қилган ўткир респиратор синдромнинг таниқли коронавируси ёки SARS-CoV атипик пневмония ва Яқин Шарқ нафас йўллари синдроми MERS-CoV коронавируслари турига тегишли. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирусни 2019-nCoV деб белгилади
SARS ва MERS иккаласи ҳам зооноз вирусли касалликлар деб таснифланади, яъни биринчи вирус билан касалланганлар бу вирусларни ҳайвонлардан юқтирган. Шундай қилиб, вирус ҳайвоннинг танасида бўлганида, бир қатор генетик мутацияларга бошдан кечириб, одамларга юқиш ҳусусиятига эга бўлди.
Бир вақтнинг ўзида, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўршапалаклар SARS-CoV ва MERS-CoVнинг бошланғич манбаи бўлган, улар ва инсонлар ўртасидаги бўғин туялар ва Ҳимолай циветалари.
Хитойлик олимлар янги вируснинг батафсил генетик таҳлилини ўтказдилар ва унинг натижаларини бошқа вируслар учун мавжуд бўлган генетик маълумот билан таққосладилар. Улар 2019-nCoV - бу кўршапалаклар ичида бўлган коронавирус ва номаълум келиб чиқадиган бошқа коронавируснинг бирикмаси ва одамларга эса илонлардан юқади деган хулосага келишди. Судралиб юрувчилар организмида вирусли оқсилнинг рекомбинацияси содир бўлди, шундан сўнг унинг илонлардан одамларга юқиши мумкин бўлди.
Тадқиқот натижалари вируснинг асосий манбаси касаллик тарқалишининг маркази бўлган Уханьдаги улгуржи бозорда сотиладиган маҳсулотлардан излаш керак деган дастлабки тахминни тўлиқ тасдиқлайди.
Олимларнинг фикрига кўра, ҳалокатли вирусни ташувчиси тасмали крайт ва кобра - кўршапалакларни овлайдиган илонлардир. Улар Ухандаги бозорда сотилган.
Вируснинг келиб чиқиши гипотезасини тасдиқлаш учун бозорда сотиладиган ҳайвонларнинг ДНК намуналарини, шунингдек, ёввойи илонлар ва кўршапалакларни олиниши кераклигини қўшимча қилдилар. Бироқ, авж олганидан кейин бозор дезинфекция қилинди ва ёпилди, бу янги вирус манбасини кузатишни қийинлаштиради. Шунга қарамай, олинган натижалар 2019- nCoV ҳаёт даврини тушуниш ва унга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун жуда муҳимдир.
Коронавируснинг номи унинг шаклидан келиб чиқади, электрон микроскоп ёрдамида олинган суратларда қуёш тожига ўхшайди. Коронавируслар ҳаво орқали юқади ва биринчи навбатда сутемизувчи ва қушларнинг юқори нафас йўлларига ва ошқозон-ичак йўлига таъсир қилади.