Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси Tashkent Cityдаги Конгресс холлда бўлиб ўтади

Тадбир ўтказилиш жойи этиб анъанавий Ўзбекистон Форумлар мажмуаси эмас, балки 2019 йилда қуриб битказилган ва пойтахт кўркига айланишга улгурган Tashkent Cityдаги Конгресс холл танланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси илк маротаба анъанага кўра йил якунида эмас, балки йил бошида ўтказилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг йиллик мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилади

Тадбир ўтказилиш жойи этиб анъанавий Ўзбекистон Форумлар мажмуаси эмас, балки 2019 йилда қуриб битказилган ва пойтахт кўркига айланишга улгурган Tashkent Cityдаги Конгресс холл танланган, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Гарчи мурожаатнома мазмуни ҳақида президент матбуот хизмати томонидан маълумот берилмаган бўлса-да, аммо Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида тўхталган эди. Бу - ижтимоий масалаларни ҳал этиш мақсадида муҳим дастурлар қабул қилиш, мамлакатда коррупцияга ва жиноятчиликка қарши кескин курашиш муҳитини яратиш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишда, давлат идораларининг жамиятда хотин-қизлар ролини ошириш борасидаги ишлари устидан назоратни кучайтиришда фаол бўлиши кераклиги айтиб ўтилганди.

Мурожаатномада иштирок этаётган меҳмонлар орасида ҳукуматнинг барча аъзолари, вазирлар, вилоят ва шаҳар раҳбарлари, назорат ва ижро органи раҳбарлари, Ўзбекистондаги дипломатик миссиялар вакиллари, турли конфессиялар раҳбарларини кўриш мумкин.

Президент бу галги Мурожаатномада олдинги икки йиллик муддат давомида ўз ечимини топмаган муаммоларни ўртага ташлайди ва уларни аниқ ечими ҳақида ҳам албатта айтиб ўтади.

Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси Tashkent Cityдаги Конгресс холлда бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси 24 январь, жума куни давлат ва нодавлат телеканаллари орқали соат 11.00да жонли эфирда намойиш этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси Tashkent Cityдаги Конгресс холлда бўлиб ўтади

Мурожаатнома МТРКнинг 4 та телерадиоканали - “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, 5 та телеканали - “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Дунё бўйлаб”, “Оилавий”, “Тошкент” ҳамда 12 та ҳудудий телерадиокомпания орқали эфирга узатилади.

Ушбу муҳим жараённи, шунингдек, 5 та нодавлат телеканал (“MY5”, “Sevimli”, “UzReport”, “MilliyTV” ва “Zo᾽rTV”, президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли сайтлар орқали ҳам тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.

Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо ҳамда рус ва инглиз тилидаги таржима билан намойиш этилади.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган учинчи мурожаатномаси бўлади. Мурожаатномада президент ўтган йилни сарҳисоб қилади ва асосий мақсадлар ва Ўзбекистоннинг яқин келажакдаги ривожланиш йўналишларини белгилайди. Қолаверса, у йил номини эълон қилади.