Шавкат Мирзиёевнинг йиллик мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилади

© Пресс-служба президента РУзВыступление Шавката Мирзиёева во время послания Олий Мажлису
Выступление Шавката Мирзиёева во время послания Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
24 январда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўллайди. Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо ҳамда рус ва инглиз тилидаги таржима билан намойиш этилади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси 24 январь, жума куни давлат ва нодавлат телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

Мурожаатнома МТРКнинг 4 та телерадиоканали (“Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла”), 5 та телеканали (“Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Дунё бўйлаб”, “Оилавий”, “Тошкент”) ҳамда 12 та ҳудудий телерадиокомпания орқали эфирга узатилади.

Президент Шавкат Мирзиёев перечислил основные задачи, стоящие перед вновь утверждаемым правительством.  - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: аҳоли даромадини 2 баравар ошириш янги ҳукумат олдидаги муҳим вазифа бўлади

Ушбу муҳим жараённи, шунингдек, 5 та нодавлат телеканал (“MY5”, “Sevimli”, “UzReport”, “MilliyTV” ва “Zo᾽rTV”, президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли сайтлар орқали ҳам тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.

Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо ҳамда рус ва инглиз тилидаги таржима билан намойиш этилади.

Мурожаатнома эфирга узатилиши вақтига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган учинчи мурожаатномаси бўлади. Мурожаатномада президент ўтган йилни сарҳисоб қилади ва асосий мақсадлар ва Ўзбекистоннинг яқин келажакдаги ривожланиш йўналишларини белгилайди. Қолаверса, у йил номини эълон қилади.

Аввалроқ Сенат раиси Танзила Нарбаева 2020 йил ёшларни ривожлантириш, ёшларга янада кўпроқ шароит яратиб бериш йили бўлишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0