ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Таиландда ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг ярим финалида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жамоалари ўзаро куч синашди. Ярим финал баҳсида Ўзбекистон Саудияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бангкокдаги “Ражамангала” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлими голсиз якунланди.
87-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Носир Салмон Ўзбекистон жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Эндиликда Олимпиада йўлланмаси учун Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун ўйинида кураш олиб боради