ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бугун, 22 январь куни Таиландда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатнинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Улардан бирида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади.
Ўзбекистонлик футболчилар кўк рангли либосда ҳаракат қилишади. Ўйин Бангкокдаги “Ражамангала” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 15:15 да бошланади.
Мазкур баҳсни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Қайд этиш жоизки, мазкур баҳс ғолиби нафақат турнир финали, балки Токио-2020 Олимпиада йўллананмасига ҳам эга бўлиши билан аҳамиятлидир.
Иккинчи финал йўлланмаси учун Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро куч синашишади.