Ёнилғи истеъмолчилари учун махсус бот ишга туширилди

Telegram-бот Тошкент ва Тошкент вилоятидаги АЁҚШлар ҳақидаги маълумотларни бериб турибди. Қисқа муддатда эса Telegram-ботдан республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам фойдаланиш имконияти яратилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида компания Telegram мессенжерида @UNG_Petro_Botни ишга туширилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ўзбекистонда “UNG” бренди остида нефт ва газ маҳсулотлари сотилмоқда

Телеграм орқали очилган ушбу "@UNG_Petro_Bot"  бот орқали истеъмолчилар "UNG Petro" корхонасига тегишли барча АЁҚШлар жойлашувини харитага қараб аниқлаш, сотилаётган нефт маҳсулотлари турлари, нархлари ва алоқа учун телефон рақамларини билиб олиш имкониятига эга бўлди.

Telegram-бот сайёҳларга ҳам қулайлик яратиш мақсадида уч тилда ишга туширилган.

Айни пайтда ушбу Telegram-бот Тошкент ва Тошкент вилоятидаги АЁҚШлар ҳақидаги маълумотларни бериб турибди.

Қисқа муддатда эса Telegram-ботдан республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам фойдаланиш имконияти яратилади.

Бир оз аввал UNG бренди остида нефт маҳсулотларини сота бошлаган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.