Россия Сурияда сохта кимёвий ҳужум уюштирилганини исботлади

Россия БМТ минбаридана туриб Сурияда 2018 йилда уюштирилган сохта кимёвий ҳужум тафсилотларини келтирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида 2018 йилда Суриянинг Дума шаҳрида сохта кимёвий ҳужум бўлганининг далилларни келтирди, РИА Новости хабарига асосан.  

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ғарб давлатлари Сурия ҳукуматини ўз аҳолисига нисбатан кимёвий қурол қўллашда айблаган эди.

Алеппода жангарилар кимёвий ҳужумидан 65 киши жароҳатланди

БМТда сўзга чиққан Россия вакили, Демократия муаммоларини ўрганиш жамғармаси директори Максим Григорьев Сурияга 10 маротабадан ортиқ ташриф буюриб, бир неча юзлаб гувоҳлардан интервью олганини ҳамда Дума шифохонасида одамлар билан суҳбатлашганини айтди.

"Биз Думадаги бир километр радиусида 300 нафар аҳолисининг жасадлари топилган уйнинг ўнта яшовчиси билан суҳбатлашдик. Бу гувоҳларнинг кўрсатмалари Думадаги кимёвий ҳужумнинг сохталаштирилганлигининг шубҳасиз далилидир", деди Григорьев. Уннинг фикрига кўра, кимёвий ҳужум қурбонлари Думадаги касалхонага келтирилмаган.

БМТ Хавфсизлик кенгашига, шунингдек, ОЗХОнинг собиқ эксперти, Думадаги воқеаларни текширган Иэн Хендерсоннинг видеомурожаати ҳам намойиш этилди.

"Икки гуруҳ юборилган эди. Мен биринчи гуруҳга Думада жойлаштирилганидан кўп ўтмай қўшилдим. <...> Якуний ҳисоботдаги хулосалар гуруҳнинг Думага сафари пайтида ва ундан кейин аниқлаганларига тўғри келмас эди ёки умуман зид эди. Биз оралиқ ҳисобот 2018 йил июл ойида чиқарилганида, бундай кимёвий ҳужум содир бўлганлигига жиддий шубҳа қилаётганимизни англадик», - деди ташкилотнинг собиқ эксперти.

Лавров: Суриядаги кимёвий ҳужум "Оқ каскалилар" томонидан саҳналаштирилган

Россия томонининг таъкидлашича, ОЗХО ҳисоботини танқидий таҳлил қилиш ҳужжатнинг асосий далилларидан - кимёвий таҳлил, токсикология, баллистика ёки гувоҳларнинг кўрсатмаларидан келиб чиқадиган хулосалар ҳақида савол туғдирди.

Москвага кўра, 2019 йилда Думада жойлаштирилган биринчи гуруҳ таркибидаги инспекторлар ҳисобот чоп этилгунга қадар ишда иштирок этмаганликлари тўғрисида жуда кўп маълумотлар бўлган. Бундан ташқари, ушбу одамларнинг асосли саволлари ёки ҳисоботдан ташқари кузатувлар хисоботдаги кўрсатмалар билан фарқланаётгани хақидаги ҳабарлар инкор қилинаётгани ҳисобга олинмади. Буларнинг барчаси якуний ҳисоботнинг яхлитлигига шубҳа туғдиради.

Шунга қарамай, баъзи давлатлар Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Сурияни кимёвий қурол ишлатганликда айблашда давом этдилар. Хусусан, Эстониянинг БМТдаги доимий вакили Свен Юргенсон "МУФСнинг мустақил ва профессионал ишлашига" ишонишини айтди. Унинг сўзларига кўра, "Думадаги ОЗХО ҳисоботининг хулосаларига шубҳа қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ".

Кимёвий ҳужум ҳақида ҳисобот

Ўтган йилнинг март ойида Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти 2018 йил 7 апрелда Думада содир бўлган воқеани текшириш бўйича ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда, хусусан, кимёвий ҳужумда токсик кимёвий модда ишлатилган - эҳтимол хлор бўлганлиги ва хлор тўлдирилган баллонлар ҳаводан туширилганлиги айтилган. Бу баъзи Ғарб мамлакатларига ҳужум учун Сурия авиациясини айблаш имконини берди.

Лавров: Суриядаги кимёвий ҳужум "Оқ каскалилар" томонидан саҳналаштирилган

Бироқ, кейинчалик ОЗХО эксперти Иэн Ҳендерсоннинг муҳандислик баҳолаши бўлган ҳужжат очиқ манбаларда пайдо бўлди. Унинг сўзларига кўра, портлашнинг икки жойида ўтказилган кузатувлар шуни кўрсатадики, баллонлар ҳаводан туширилмаган, балки қўйиб кетилган. Бундан ташқари, Хендерсон бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи вазиятни имитация қилган бир нечта синовларни ўтказдилар ва битта ҳолатда баллондаги тахминий таъсир бетон томга етказилган шикаст билан тўғри келмаганини кўрсатган бўлса, иккинчи ҳолатда баллоннинг клапани шифтни бузиб ўтиш натижасида ҳам шикастланмасдан бутун холатда бўлганлигидир.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия қўшинлари томонидан заҳарли моддаларни ишлатилиши ҳақидаги уйдирма маълумотни тарқатилиши мақсади террорчиларни ҳимоя қилиш ва ташқи томондан режалаштирилган ҳужумларини оқлаш истаги деб атади. Шу билан бирга, муқаддам Россия Бош штабида жангарилар Шарқий Гутада кимёвий қурол ишлатиш баҳонасида провокация тайёрлаётганликлари ҳақида огоҳлантиришган эди.