Ер улкан пластмасса сайёрасига айланмоқда

Ер юзида Эмпайар-стейт-билдинг осмонўпар биноларининг умумий оғирлигига тенг даражада пластмасса ишлаб чиқарилган.
Sputnik

Ер юзида Эмпайар-стейт-билдинг осмонўпар биноларининг умумий оғирлигига тенг даражада пластмасса ишлаб чиқарилган. Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг маълум қилишича, бу инсониятга хавф солади.

Экология қўмитаси арча дарахтлари кесилиш сабабини тушунтириб берди

Калифорния университети олимларига кўра, Ерда сўнгги 65 йил ичида инсоният 8,3 млрд тонна пластмасса ишлаб чиқарган.

Бу эса тахминан 25 мингта, Нью-Йоркдаги Эмпайар-стейт-билдинг осмонўпар биноларининг умумий оғирлиги ёки 2 млрд. филларнинг умумий массасига тенг дегани.

Шунингдек, муаммо айнан бир марталик идишларнинг қисқа муддатда ишлатилиб, чиқиндига ташланаётганлигида эканлиги айтилмоқда.

Сабаби, ишлаб чиқилган пластмассаларнинг 70% ҳозир чиқинди полигонлари, Ер устига сочилиб кетган ёки Дунё океанини ифлослантирмоқда.

“Биз жуда тез пластмасса сайёрасига айланмоқдамиз. Агарда биз ифлосланган дунёда яшашни истамасак, баъзи бир материалларни, хусусан пластикдан фойдаланишни қайта кўриб чиқишимиз лозим,”- дейди саноатчи-эколог Роланд Гейер.