Ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ инспекторларидан бири касалхонага ётқизилди

Тошкент шаҳрида қоидабузар ҳайдовчи “Спарк” автомашинасида икки нафар ЙПХ инспекторини уриб юборди. У ҳар икки инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки нафар ЙПХ инспекторларини уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра,18 январь куни соат ТХАЙ - Дурмон йўли кўчалари чорраҳасида термизлик 27 ёшли ҳайдовчи Д.Ш. ишонч қоғози асосида “Спарк” русумли машинасини хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб кетаётганлиги сабабли ЙПХБ инспектори Б.С. унга тўхташ тўғрисидаги ишорасини берган. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

ЙПХ инспектори нега ўқитувчини ерга йиқитиб, мажбуран машинага ўтқизгани ойдинлашди

Сўнгра Зиёлилар - Т.Малик кўчалари чоррахасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспектори Ў.Қ.нинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмаган.   Уни ҳам уриб юбориб,  воқеа жойидан яширинган.

Натижада Ў.Қ. олган тан жароҳати туфайли ИИВ Марказий касалхонасига ётқизилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси бўлмаган.

Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.