ЙПХ инспектори нега ўқитувчини ерга йиқитиб, мажбуран машинага ўтқизгани ойдинлашди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳолат Фарғона тумани ҳудудидаги ҳарбий полигонда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилаётган вақтда рўй берган.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходими ва фуқаро билан бўлган ҳолатга муносабат билдирди. Видеода ходим фуқарони ерга йиқитиб, автомобилга ўтқизмоқчи бўлгани тасвирланган.

Хабарда қайд этилишича, ушбу ҳолат Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудидаги ҳарбий полигонда 2020 йилнинг 11 январь куни 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилаётган вақтда рўй берган.

Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
“Каптива” ҳайдовчиcи ЙПХ инспекторининг юзига мушт туширди

Тадбир сабаб ЙПХ ходимлари “Фарғона-Чимён” йўлини ёпишган вақтида Оқбилол қишлоғидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини полигондаги тадбирга ўқитувчилар ҳамроҳлигида автобусда олиб келинган.

ЙПХ инспектори мактаб ўқитувчиларига тадбир сабабли йўл ёпилганлигини, раҳбарлардан рухсат сўраш кераклигини айтган. Ўқитувчи эса “менда рухсатнома бор, ўтишим керак” деб инспекторга қўпол муомила қилган ва инспектор билан мактаб ўқитувчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Бирламчи маълумотга кўра, мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини ҳақорат қилганлиги учун ходим уни ерга йиқитиб, патруль автомобилига ўтқизмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолатни ИИВ ЙҲХББ назоратга олган ва айни пайтда хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0