Россия Ўзбекистон иқтисодиётига қанча сармоя киритди

Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) Тошкентдаги филиали талабалари билан учрашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россия ўзбек иқтисодиётига 9 миллиарддан зиёд сармоя киритди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров  Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) Тошкентдаги филиали талабалари билан учрашув чоғида маълум қилди. Sputnik Ўзбекистон хабарига асосан.

Ўзбекистон ва Россия 24 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда

“Россия Федерациядан Ўзбекистонга келиб тушган сармоялар ҳажми 9 миллиард доллардан ошди”, - деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда республика ҳудудида Россия капитали иштирокидаги 1,7 мингдан зиёд корхоналар фаолият юритмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров 15-16 январь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган. У аввалроқ ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, Лавров Ўзбекистон прзиденти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.