Парҳезшунос олимлар бананни қишда ейишни тавсия қилишади

Парҳезшунос олимларга кўра банан мевасини қиш фаслида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ, банан кишини депрессиядан холос этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Парҳезшунос олимларга кўра банан мевасини қиш фаслида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, банан кишини депрессиядан холос этади.

Банан истеъмол қилиш кимлар учун хавфли?

Қайд этилишича, таркибидаги триптофан моддаси туфайли пaрҳезшунослар бананни aйнан сoвуқ фаслларда озиқланиш рационига қўшиб туриш кераклигини маслaҳат беришaди.

Чунки ушбу аминокислота кунлар қисқарадиган куз ва қиш фаслида инсон организми учун жуда зарур бўлган серотонин гормонининг ишлаб чиқишига ёрдам беради.

Серотонин инсон учун хуш кайфият улашувчи гормон ҳисобланади. Кунига бир дона банан еган киши ўзини яхши ҳис қилади ва депрессив кайфиятдан холос бўлади. 

Бундан ташқари банан — калийнинг табиий манбаи бўлиб, қондаги кислота-ишқор мувозанати, сув-туз мувозанати, буйракларнинг бир текис ишлашини тартибга солади.

Қон босимини бир меъёрда ушлаб, юрак қисқаришларини тартибга солади.

Шу сабабли ушбу мевани юрак-қон томирларлари касалликларида профилактика сифатида истеъмол қилиш тавсия этилади.

120 г массадаги банан 100-200 қувватга эга. Шунинг учун бу мева ажойиб парҳез нонушта бўла олади.

Банан таркибида қанд моддаси кўп бўлиб, бир дона банан истеъмол қилиш организмнинг углеводларга бўлган кунлик талабини 40 фоизга тўйинтиради.

Шунинг учун паст углеводли парҳез тутаётганларга банан истеъмол қилиш маслаҳат берилмайди.